1

Футбол: Ўзбекистон МТЖ "Таиланд"ни мағлубиятга учратди (фото)

СПОРТ 14.06.2022, 23:28
Футбол: Ўзбекистон МТЖ "Таиланд"ни мағлубиятга учратди (фото)

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2023 йилда ўтказиладиган футбол бўйича Осиё кубогининг саралаш босқичи доирасида Таиланд жамоасига қарши ўйин ўтказди- 2:0.

Ўйиннинг 8-дақиқасида Жалолиддин Машарипов ҳисобни очди-1-0. 23-дақиқага келиб Азизбек Турғунбоев фарқни иккитага оширди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.

Маълумот учун, аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2023 йилда ўтказиладиган футбол бўйича Осиё кубогининг саралаш босқичи доирасида Шри-Ланка ҳамда Малдив ороллари терма жамоаларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратган эди.

Эслатиб ўтамиз, футболчиларимиз Таиландга қарши ўйин олдидан Осиё Кубогига йўлланма олишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1