Диёрбек Эрматов оғир атлетика бўйича ЖЧнинг илк кунида 3 та медални қўлга киритди

СПОРТ 15.06.2022, 12:54
Диёрбек Эрматов оғир атлетика бўйича ЖЧнинг илк кунида 3 та медални қўлга киритди

Шу кунларда Мексиканинг Леон шаҳри оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, кеча тунда ҳамюртимиз Диёрбек Эрматов ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўз иштирокини бошлади.

-73кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Диёрбек якунда уч марта шоҳсупага кўтарилди.

Даст кўтариш машқида 133 кг, силтаб кўтаришда эса 157 кг, умумий ҳисобда 290 кг тошни ўзига бўйсундирган Диёрбек Эрматов 2та кумуш ва 1та бронза медалини қўлга киритди.

Маълумот учун: мусобақада дунёнинг қирққа яқин давлатидан, умумий ҳисобда 200 нафардан ортиқ спортчи чемпионлик учун куч синашмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1