Жорий йилнинг июнь ойида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда бугун Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Илҳом Алиевнинг ташрифи муносабати билан июнь ойида Ўзбекистондаги ваколатли органлар томонидан озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасини ўтказиш режалаштирилмоқда.
“Кўргазмага Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг ташрифи кутилмоқда”, дейилади хабарда.






