Sevimli

Оғир атлетика: Нигора Сувонова учта кумуш, Маъруфбеков битта бронза медалини қўлга киритди

СПОРТ 17.06.2022, 11:11
Оғир атлетика: Нигора Сувонова учта кумуш, Маъруфбеков битта бронза медалини қўлга киритди

Мексикада давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунида қатнашган 2 нафар вакилимиз жамоамиз ҳисобига 4 та медални қўшиб қўйишди.

Иқтидорли қизларимиздан Нигора Сувонова -76 кг вазн тоифасида олтин медаль учун муросасиз рақобат олиб борди. Якунда ҳамюртимиз фақатгина мисрлик рақибасига имкониятни бой бериб, барча йўналишларда кумуш медаллар билан тақдирланди.

Шунингдек, йигитларимиздан Аброрбек Маъруфбеков -96 кг вазн тоифасида беллашди. Аброрбек кучли рақобатда 133 кг натижа билан даст кўтариш машқида бронза медалига сазовор бўлди. Афсуски, у икки курашда учинчи ўрин эгасига атиги 1 кг имкониятни бой бериб, тўртинчи ўринда мусобақани якунлади.

Оғир атлетика ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ
Қизлар, -76 кг:

1. Раҳма Элсайед (Миср) – 215 (95+120) кг;
2. Нигора Сувонова (Ўзбекистон) – 210 (91+119) кг;
3. Стефани Эспиноза (Мексика) – 200 (90+110) кг.

Оғир атлетика ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ
Йигитлар, -96 кг:

1. Герваси Табагари (Грузия) – 317 (140+177) кг;
2. Сапарли Муҳиев (Туркманистон) – 300 (133+167) кг;
3. Пабло Медина (Мексика) – 300 (131+169) кг;
4. Аброрбек Маъруфбеков (Ўзбекистон) – 299 (133+166) кг.

Шарҳлар