U-23 Осиё Кубоги якунига етди. Тимур Кападзе финал ҳақидаги фикрларини билдирди.
Осиё Кубоги U-23 мусобақаси ўз якунига етди. Финалга гол ўтказмай етиб келган Саудия Араби...
Осиё Кубоги U-23 мусобақаси ўз якунига етди. Финалга гол ўтказмай етиб келган Саудия Арабистони ёшлари финалда Ўзбекистон U-23 жамоасига жавобсиз 2 та гол уриб, мусобақа ғолибига айланди.
Голларга Ҳамид ал-Ғамди (50-дақиқа) ва Ферас ал-Байкан (74-дақиқа) муаллифлик қилишди.
Мусобақанинг “Энг яхши ўйинчиси” деб Саудия Арабистони ярим ҳимоячиси Айман Яҳё эътироф этилди.
Учрашувдан кейин Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди. Футболни бевосита кузатган ҳамда матбуот анжуманида иштирок этган "darakchi.uz" мухбири Ойбек Шукуровнинг маълум қилишича, Кападзе анжуманда ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтган:
– Бугун ғалаба қозониб, бутун халқимизни хурсанд қилмоқчи эдик. Бироқ бу ишни уддалай олмадик. Бунинг учун узр сўрайман. Насиб эмас экан. Барча мухлисларимизга раҳмат айтамиз. Кейинги турнирларда яхшироқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.
Бўриевнинг ўйин давомидаги ҳаракатлари:
– У ўйин давомида яхши ҳаракат қилди. Бугун ўйин қийин бўлди. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Болаларга раҳмат айтаман. Бу бизга катта мактаб бўлди, бу мағлубиятдан кейин янада кучлироқ бўламиз деб умид қиламан.
Чарчоқ ҳақида
– Албатта, бу турнирда ҳамма жамоада чарчоқ бор, айниқса финалчиларда. Чунки узоқ йўл босиб ўтилади. Бугун болалар борини бериб ҳаракат қилишди.
Бизнинг бу жамоани ташкил қилганимизда асосий мақсад – Олимпиада. Биз бу турнирда ёшроқ футболчилар билан иштирок этган бўлсак ҳам яхши натижа қайд эта олдик, деб ўйлайман. Бу турнир футболчиларни ҳам руҳан, ҳам жисмонан кўриб олдик. Болалар зўр ўйнади, мен улардан фахрланаман.
Қайсидир ўйинда, қайсидир футболчи яхшироқ ўйнади, қайсидирида эса бошқаси. Айтишим керак, ҳали янада ўсишимиз керак.
– Футбол шундай нарса – узоқ дам ололмайсиз. Ўйин тугагандан кейин у тарихга киради. Сиз кейинги ўйинга тайёргарлик кўришингиз керак. Тўғри, футболчиларимда руҳий ва жисмоний томонлама бироз толиқиш бор. Лекин ҳаёт давом этади.
Покистоннинг Афғонистон ҳудудига эҳтимолий ҳарбий интервенцияси ҳақидаги хабарлар фонида Кобулдаги Толибон маъмурияти ҳам хавфсизлик масалалари бўйича фаол ҳаракат қилмоқда.