АсосийЖАМИЯТ

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактаблари битирувчилари Олий Мажлис Сенатида бўлишди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти таълим муассасалари агентлиги ва Олий Мажлис Сенати том...

'Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактаблари битирувчилари Олий Мажлис Сенатида бўлишди (фото)'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти таълим муассасалари агентлиги ва Олий Мажлис Сенати томонидан Сенатнинг янги биносида Президент мактаблари битирувчилари ва сенаторлар учрашуви ташкил этилди

Унда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева, Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев, Агентлик директори  Ҳилола Умарова, Президенти мактабининг Нукус, Хива,  Наманган ва Тошкент шаҳридаги Президент мактабларидан 92 нафар битирувчи ўқувчилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Учрашув давомида ёшлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, йирик ўзшгаришлар, парламент иш фаолияти, хусусан, Сенат ва сенаторлар иш куни, ялпи мажлислар залида қонунлар муҳокамаси билан танишди.

Таъкидланганидек, айни пайтда Республикамиздаги 4 та Президент мактаблари 2022 йилда ўзининг навбатдаги битирувчиларини катта ҳаётга кузатмоқда.  

Жорий йилда, Тошкент шаҳридаги Президент мактаби 24 нафар, Хива шаҳридаги Президент мактаби 24 нафар, Наманган шаҳридаги Президент мактаби 22 нафар ва Нукус шаҳридаги Президент мактаби 22 нафар битирувчига оқ йўл тилади. 

Ҳозирда  65% дан зиёд Президент мактаби  битирувчилари Янги Ўзбекистон университетида ўқиш таклифини билдирди. Шунингдек ўқувчилар орасида “Эл-юрт умиди жамғармасиъъ танловида ғолиб бўлганлар ҳам бор. 

Ундан ташқари, битирувчиларимиз хорижий Топ мингталикка кирувчи Arizona университети, Miami университети, Бристол университети, Калифорния каби 100 дан зиёд маҳаллий ва хорижнинг энг нуфузли хорижий олий ўқув муассасаларидан таълим олиш учун таклифлар қўлга киритишди.

Жумладан, 2021-2022 йил Президент мактаблари битирувчилари ҳорижий университетлардан жами 27 миллион доллардан зиёд тўлик грантни кўлга киритишган.

Ўқувчилар учун таълим йўналишлари бўйича индивидуал маслаҳатлар бериш, уларга дунёнинг энг ривожланган мамлакатларидаги нуфузли олий ўқув юртлари ҳақида маълумотлар бериш ҳамда мазкур олийгоҳларга ҳужжат топшириш ва рўйхатдан ўтиш бўйича керакли тавсиялар бериш бугунги кун замонавий таълимининг энг муҳим жиҳатларидан бири эканлигини инобатга олган ҳолда Агентлик тасарруфидаги барча Президент мактабларида School consellor фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, маҳаллий ва хорижий мутахассислар ҳамкорлигида IELTS ва SAT тайёрлов курслари ташкил этилган. Шунга кўра, битирувчилар ИЕЛТС бўйича юқори натижаларни қўлга киритишди. Тошкент, Хива, Нукус ва Наманган шаҳридаги Президент мактабларидаги 92 нафар битирувчиларнинг барчаси IELTS cертификатини қўлга киритишган. Худди шундай SAT cертификатини қўлга киритганлар сони 48 нафарни ташкил этади.  

Маълумот ўрнида, Президент мактабларининг битирувчиларини муносиб кузатиш мақсадида  ташкил этилган махсус тадбирнинг илк куни яъни жорий йилнинг 18 июнь битирувчилар учун Янги Ўзбекистон боғига  саёхат қилишган.

19 июнь куни эса битирувчилар учун Агентлик тизимидаги Янги Ўзбекистон университети ўқув биноси бўйлаб экскурсия уюштирилди. Шундан сўнг, Ёзувчилар уюшмаси музейида бўлишди ва атоқли адиблар ҳаёти ҳамда улар яратгган асарлар билан танишишди.

 

    Бошқа янгиликлар