1

Фарғонада жаримани тўлашга имконияти бўлмаган ҳайдовчи ўзини ёқиб юборгани айтилмоқда

ЖАМИЯТ 22.06.2022, 08:10
Фарғонада жаримани тўлашга имконияти бўлмаган ҳайдовчи ўзини ёқиб юборгани айтилмоқда

Фарғона вилояти Қува туманида жаримани тўлашга имконияти бўлмаган ҳайдовчи ўзини ёқиб юборгани хабар қилинди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Келтирилишича, «ГАИнинг айтишича, бир қизчага йўл бермагани учун шунча ваҳима. Ҳайдовчининг айтишича, ‘Началник ГАИ’ни қувиб ўтгани учун шунча ваҳима» сарлавҳали хабар ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Аниқланишича, 2022 йил 15 февраль куни Қува тумани Ички ишлар бошқармаси ЙҲХГ катта инспектори Х.Ш ва ЙПХ катта инспектори М.А туманнинг Ғалаба кўчасида «Nexia-2» автомобиль ҳайдовчисини йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда ҳамда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига раҳна солган ҳолатда ҳаракатлангани учун ортидан бориб тўхташ ишораси орқали тўхтатган.

Ҳайдовчи М.Т.га содир этган қоидабузарлиги тушунтирилиб, тегишли ҳужжатларни тақдим этиши сўралганида у ҳужжатларни тақдим этмасдан, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаган. Шундан сўнг М.Т.га нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги юзасидан электрон баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси Қува туманидаги жарима майдончасига олиб кирилган.

Ҳайдовчи М.Т. жарима майдончаси олдида ички ишлар органларининг қонуний талабларини бажармасдан, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатларини содир этишда давом этгани сабаб профилактика инспекторлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (Майда безорилик) ва 194-моддалари (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) тартибида баённома расмийлаштирилган.

Бундан ташқари, М.Т. (хабарда келтирилганидек) гўёки, йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун тайинланган жарима қийматини тўлашга имконияти бўлмаганлигидан аччиқланиб, ўз яшаш хонадонида устидан бензин қуйиб, ёқиб юбориб, ўз жонига суиқасд қилгани айтилган. Лекин алоқадор ходимларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан ўтказилган хизмат текшируви давомида «Nexia-2» русумли автомобиль жарима майдонига асосли жойлаштирилгани, тузилган маъмурий баённомалар асосли эканлиги келтириб ўтилган.

Ўтказилган хизмат текшируви хулосасининг нусхаси ва тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Қува тумани прокуратурасига юборилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1