Сурхондарёда ноқонуний университет ташкил этилгани аниқланди

ЖАМИЯТ 22.06.2022, 14:58
Теглар: Сурхондарё
Сурхондарёда ноқонуний университет ташкил этилгани аниқланди

Сурхондарё вилоятида тегишли рухсатномасиз хусусий университет ташкил этиб фуқаролардан пул ундириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар М.Ж. ва С.С. ўзаро тил бириктириб, “U.A.” МЧЖни ташкил этишиб, сўнгра интернет ижтимоий тармоқларда (“Telegram”) “At Termiziy University” хусусий университети каналини очишиб, фаолият юритишга тегишли рухсатнома олинмаган университетга ўқишга қабул бошланганлиги ҳақида хабарлар беришиб, ушбу университетда ўқиш истагини билдирган 73 нафар фуқаронинг  306,9 млн сўмини тўлов пуллари сифатида қабул қилиб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

"Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар!

Мамлакатимиз ҳудудида мавжуд нодавлат олий таълим муассасаларига ўқишга ҳужжат топшириш ёки контракт тўловларини амалга оширишдан аввал, уларнинг Ўзбекистон Республикасида тан олинганлигига расмий ахборот каналлари (https://tdi.uz/uz/page/nodavlat-oliy-ta-lim-tashkilotlari) орқали аниқлик киритишингизни сўраб қоламиз", - дейилади хабарда. 

 

Шарҳлар

"Эртага нима бўлади, билмайман. Булар тинч қўйишармикин..." Сурхондарёлик мактаб директори яна қамаб қўйилгани айтилгач, вазир ўзи алоқага чиқди (видео)

04.08.2023, 11:17

Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган Сурхондарё вилояти ҳокими иштирокида ўтказилган йиғилишда Сариосиёдаги 29-мактаб директори Умида Турсунова билан боғлиқ ҳолат кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.Унда директор аёл...
Сурхондарёлик 10 ёшли қиз Испанияда халқаро танловда олтин медални қўлга киритди

27.07.2023, 10:12

10 ёшли сурхондарёлик ўқувчи Испанияда бўлиб ўтган халқаро танловда барчани ҳайратга солиб, олтин медаль соҳибига айланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.  Маълум қилинишича, жорий...
Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Сурхондарёдаги газ "заправка"ларга чекловлар жорий этилди

12.12.2022, 10:11

Сурхондарё виялотидаги автомобилларга табиий газ тўлдириш шохобчаларига вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1