АсосийЖАМИЯТ

Фискал институтда қурилишда учраётган солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари муҳокама қилинди (фото)

Давра суҳбати давомида 2019-2022 йилларда қурилиш соҳасининг асосий кўрсаткичлари ва уларн...

'Фискал институтда қурилишда учраётган солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари муҳокама қилинди (фото)'ning rasmi

Давра суҳбати давомида 2019-2022 йилларда қурилиш соҳасининг асосий кўрсаткичлари ва уларнинг динамикаси, ушбу давр учун ўтказилган таҳлиллар ҳамда назорат тадбирларида аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва кўп учрайдиган солиқдан қочиш схемалари муҳокама қилинди.

Хусусан, 2019-2022 йилларда товар айланма ва бажарилган ишлар ҳажми ўртача йилдан йилга 15-20% ортиб бораётган бўлсада, соҳа бўйича ўртача харажатлар рентабеллиги 2021 йилдаги 10%дан 2022 йилда 3,1 фоизга тушганлиги, қурилиш соҳасида фаолият юритаётган 20 303 та корхоналарнинг 5 мингга яқинида (24%) ҳужжатларига мувофиқ, рентабеллик 0% дан паст, 12 мингдан ортиғида (60%) 0% дан 1%гача ва 904 (4%) компанияда 1% дан 3%гача рентабеллик қайд этилган.

Бундан ташқари, 10 мингга яқин (50%) қурилиш корхоналарида 1 нафар ишчи расмийлаштирилган бўлиб, ҳақиқатда ишлайдиган ишчилар сони яшираётганлигидан далолат бериши таъкидланган.

Шунингдек, қуйидаги:

турар жой объектларини ўртача бозор нархидан кескин даражада паст нархда реализация қилиш; 

(Мисол учун, қурилиш корхоналарининг бири томонидан Учтепа туманида қурилган янги кўпқаватли турар жой мажмуасидан 26 та квартира ўртача 1,8 млн сўмдан сотилган).

ҳисоботларда харажатларни сунъий равишда ошириб кўрсатиш орқали фаолиятини зарар билан якунлаш натижасида фойда солиғини тўламаслик;

(Мисол учун, солиқ тўловчи томонидан 2022 йил 1-чоракда 16 млрд сўм реализация амалга оширилган бўлсада, фаолият 8 млрд сўм зарар билан якунланган).

жисмоний шахлар томонидан қурилиш корхоналари устав жамғармасига йирик миқдорда пул маблағлари, бино ва иншоотлар, қурилиш моллари (манбаси кўрсатилмаган ҳолда) киритиш ва реализация қилиниши;

(Мисол учун, 2 та таъсисчи жисмоний шахслар томонидан устав капитали 2021 йил бошидан бугунги кунга қадар 121 млрд сўмга тўлдирилган. Таъсисчлиарнинг солиқ органларидаги маълумотларига асосан йиллик расмий даромади 3,4 млн сўмни ташкил этганлиги аниқланди),

бажарилган ишлар ҳажмини ЭҲФ расмийлаштирмаслик орқали яшириш ҳолатлари мисоллар шаклида тақдимот қилинди.

(Мисол учун, солиқ тўловчининг ҳисоб рақамига бажарилган ишлар учун 78 млрд сўм маблағлар келиб тушган бўлсада, солиқ ҳисоботларида 15 млрд сўм айланма акс эттирилган).

Мазкур муаммоларни ҳал қилишда, солиқ қонунчилигига ихтиёрий риоя этилиши, солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг афзалликларини солиқ тўловчилар билан ҳамкорликда муҳокама қилиш орқали ижобий натижаларга эришиш Давлат солиқ қўмитасининг асосий мақсадларидан бири ҳисобланиши таъкидлангани айтилади.

Маълум қилинишича, давра суҳбатининг иккинчи қисми ДСҚ масъул ходимлари ва соҳа иштирокчилари ўртасида савол-жавоб шаклида ўтказилган.

Шундан сўнг соҳа вакиллари томонидан билдирилган таклифларни келгуси солиқ ислоҳотларида инобатга олинишини ва келгусида конструктив мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинган.

    Бошқа янгиликлар