Sevimli

Карманага Венгриядан наслли жўжалар олиб келинди (фото)

ЖАМИЯТ 22.06.2022, 21:59
Карманага Венгриядан наслли жўжалар олиб келинди (фото)

Жорий йилнинг 31 май куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган аҳолини озиқ-овқат, жумладан, чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида ҳудудларда хонаки зотдор товуқларни кооперасия асосида боқишни кенгайтириш бўйича топшириқ берилган эди.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш, аҳолини арзон тухум ва гўшт махсулотлари билан таъминлаш мақсадида Навоий вилояти Кармана туманига “Colden Lake Miracles" МЧЖ томонидан Венгрия давлатининг "BABOLNA TETRA" компаниясидан 10 минг бош "Super Harco" наслли хонаки жўжалари келтирилди.

Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бу ҳақда хабар бермоқда.

Таъкидланишича,м "Colden Lake Miracles" МЧЖ томонидан Венгриялик меҳмонлар тантана билан кутиб олиниб, 10 минг бош "Супер Ҳарcо" наслли хонаки жўжалар қабул қилиниб, замонавий паррандачилик фермасига жойлаштирилди. Шунингдек, мутахасислар томонидан ушбу наслли жўжаларни парваришлаш бўйича ферма ишчиларига бир қатор тавсиялар берилди.

"Бугунги кунда биз "Инсон қадри учун" тамойили асосида аҳолимизни арзон тухум ва гўшт махсулотлари билан таъминлаш мақсадида Венгриядан наслли жўжалар олиб келдик",- дейди "Colden Lake Miracles" МЧЖ тасисчиси Азиз Сувонов.

Маълумот ўрнида, Супер Ҳарcо наслли паррандалар юқори маҳсулдорлиги билан ажралиб туради, жуда тез ўсади ва юқори сифатли гўшт ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Шунингдек, 3,5 ойлик хўрознинг вазни тахминан 2 килограммга етади. 5,5 ойлик тухум қўядиган товуқларнинг вазни 2-2,5 килограммни ташкил этади.

Шарҳлар