Тошкент марказида куйдирилган дарахтлар минерал ўғитлар билан парваришланмоқда

ЖАМИЯТ 23.06.2022, 18:48
Тошкент марказида куйдирилган дарахтлар минерал ўғитлар билан парваришланмоқда

Бироз аввал, Тошкент шаҳри Миробод тумани Катта Миробод маҳалласи ҳудудида "Дарахтлар ваҳшийларча ўлдирилмоқда" сарлавҳаси остидаги мурожаат жойига чиқиб ўрганилганда ўз тасдиғини топгани ҳақида хабар берган эдик

Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ҳолатни тўлиқ ва атрофлича ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси, Ботаника илмий текшириш институти ходимлари ҳам жалб этилди ва намуналар олиниб, таҳлилий ишлар олиб борилмоқда.

"Дарахтлар илдизига қуйилган нефть маҳсулотларидан зарарланган тупроқлар зудлик билан ажратиб  олинди ва Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан дарахтлар тагига ишлов берилиб,  минерал ўғитлар билан тўйинтирилган тупроқ қопламаси ётқизилди" дейилади хабарда.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда. Мазкур ҳолат  юзасидан қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1