25 йил ичида типратиканлар йўқ бўлиб кетиши мумкин

ЖАМИЯТ 23.06.2022, 21:45
25 йил ичида типратиканлар йўқ бўлиб кетиши мумкин

Экологларнинг башоратларига кўра, типратикан популяцияси 2050 йилга бориб йўқ бўлиб кетади. Бу ҳалокатли прогнозга иқлим ўзгариши сабаб бўлади.

Таъкидланишича, илиқ ва иссиқ қиш тиканли ҳайвонлар қиш уйқусининг бузилишига олиб келади. Шу сабабли, улар тезроқ жуфтлашиш даврига ўтиб кетишади ва биринчи типратикан боласи январь ойининг охирида туғилади. Аммо март ва апрель ойларида қайта кўтарилган совуқда типратикан болалари нобуд бўлади.

Бундан ташқари, типратиканларнинг йўқ бўлиб кетишига қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган пестицидлар ҳам таъсир қилади. Улар туфайли ҳайвонлар турли касалликларга кўпроқ мойил бўлиши айтилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+15.97°
Валюта курси
11375.05
USD -42.93
12111.02
EUR -12.59
148.48
RUB -0.85
1