1

Қашқадарёда тўрт ёшли бола номаълум касалликдан вафот этгани айтилди

ЖАМИЯТ 23.06.2022, 23:14
Қашқадарёда тўрт ёшли бола номаълум касалликдан вафот этгани айтилди

Бугун ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 4 ёшли бола "номаълум" касалликдан вафот этганлиги, айни пайтда унинг 6 ёшли оила аъзоси ҳам оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётганлиги, шунингдек, шифокорлар уларга ташхис қўя олишмагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Айни вақтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирмоқда.

Хабар қилинишича, мазкур вазиятни ўрганиш ва вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан малакали профессор-шифокорлардан иборат  маxсус тиббий бригада тузилиб, зудлик билан Ғузор туманига юборилди.  

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳолатни ўз назоратига олган. Ўрганиш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1