Ўзбекистон Гидрометеорология хизмтаи хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 34-39° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-42° гача кўтарилади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 35-37° гача исийди.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.