Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 декабрдаги “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-35-сон Фармони 4-банди ижроси юзасидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Қурбон Ҳайити байрами муносабати билан 2022 йил 9–10–11–12 июль кунлари аҳолининг дам олиш кунларини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризмга жалб этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралардан республика бўйлаб белгиланган чегирмалар тўғрисида маълумотлар жамланди.
Унга кўра:
1. “Uzbekistan Airways” АЖ Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 2022 йил 9 июлдан 12 июлгача амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновларнинг барча турдаги тарифларга 50 фоиз чегирма эълон қилади.
2. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ республиканинг барча ички қатновлари учун (2022 йил 9 июлдан 12 июлгача) 10 нафардан 24 нафаргача бўлган гуруҳларга 10 фоиз, 25 ва ундан ортиқ гуруҳлар учун 15 фоиз чегирма тақдим этди.
3. “Вақф” хайрия жамоат фонди тасарруфидаги пуллик кириш чипталари жорий қилинган маданий мерос объектлари (зиёратгоҳ ва қадамжолар)да жорий йил 9–10–11–12 июль саналарида юртимиз фуқаролари учун кириш чипталар нархига катталар учун 20 фоиз ҳамда ёшлар учун 50 фоиз чегирмалар жорий қилинди.
Шу билан бирга, республика бўйлаб жойлашган музейлар, меҳмонхоналар, овқатланиш шохобчалари томонидан тақдим этилган ихтиёрий чегирмалар иловага мувофиқ юборилмоқда.