1

25-26 июнь кунлари Тошкентдаги айрим йўллар вақтинча ёпилади

ЖАМИЯТ 24.06.2022, 14:53
25-26 июнь кунлари Тошкентдаги айрим йўллар вақтинча ёпилади

Сергели туманидаги йўлларан бир қисми вақтинча ёпилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Сергели туманида ёшлар кунига бағишланган Картинг бўйича Ўзбекистон чемпионати ва биринчилиги мусобақалари ўтказилиши муносабати билан   2022 йил 25 июн куни соат 20:00 дан 26 июн куни соат 23:00 гача Сергели туманида янгитдан барпо этилган Файзли кўчасининг Обиҳаёт кўчаси кесишмасидан Қипчоқ кўчасидаги кўприк ости айлана йўл бўйлаб яна Обиҳаёт кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида автомобиллар ҳаракати  чекланади.  Шунингдек Қипчоқ кўчасининг кўприк устидан Файзли кўчасига уланадиган қўшимча йўл ҳам вақтинча ёпилади.

"Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз", - дейилади хабарда.  

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1