АсосийDunyo

Венгрия Россияга қарши санкция жорий этишни тўхтатишга чақирди

'Венгрия Россияга қарши санкция жорий этишни тўхтатишга чақирди'ning rasmi

Россияга қарши санкциялар жорий этишни тўхтатиш керак. Бу ҳақда Венгрия бош вазирининг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Балаж Орбан маълум қилди, дея ёзмоқда "Замон" нашри

“Охир-оқибатда ушбу низода Европа иқтисодий муаммолар туфайли мағлуб  томонга айланади. Биз санкциялар жорий этиш жараёнини тўхтатишни таклиф қиламиз. Ҳозирда қанчалик кўп чеклов жорий этсак, шунчалик оғир аҳволга тушаётганимизни кўриш мумкин. шунинг учун музокаралар, ўт очишни тўхтатиш ва тинч дипломатия вақти келди. Бизнинг қароримиз шундан иборат”, – деган у “Reuters” агентлигига берган интервьюсида.

Шу билан бирга сиёсатчи санкциялар Россия иқтисодиётига жиддий зарар етказмагани ҳамда Украинадаги низони тўхтатмаганига эътибор қаратган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар