Тойлоқ туманида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 23 июнь куни соат 00:30ларда Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани «Чароғбон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-377 автомобиль йўлининг 7 км.да Тойлоқ тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант М.Хурсандов бошқарувида бўлган д/р 30 021 НAA «Некcия-2» русумли автомашина йўлнинг Ургут йўналиши томон қайрилаётган вақтида, қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган Тойлоқ туманида яшовчи 2003 й.т. фуқаро А.П.нинг бошқарувида бўлган д/р 30 O 201 ХA «Малибу» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир бўлган.
Натижада, «Некcия-2» русумли автомашинада бўлган М.Хурсандов, йўловчилари Тойлоқ тумани ИИБ ҲПБ катта профилактика инспектори майор Р.Раззоқов ҳамда Тойлоқ туманида яшовчи, 1957 й.т. фуқаро Ш.М.лар олган оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этганлар.
«Некcия-2» русумли автомашинанинг қолган йўловчилари Тойлоқ туманида яшовчилар 1992 й.т. А.И. ва 1994 й.т. Н.М. ҳамда «Малибу» русумли автомашина ҳайдовчиси А.П., йўловчилари Тойлоқ туманида яшовчилар 2005 й.т. А.М. ва 2004 й.т. А.Р.лар тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 23 июнь куни Тойлоқ тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
08.08.2022, 12:28
Сал аввал Нишон ҳокимининг биринчи ўринбосари хизмат автомобилида ЙТҲ содир этиб, 49 ёшли фуқаро ўлимига сабабчи бўлгани хабар қилинган эди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ...28.07.2022, 15:00
2022 йилнинг 28 июль куни соат 11:40лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишган чорраҳада ҳаракатланиб келаётган “ЗИЛ” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М.Ч. руль...13.07.2022, 20:58
Тошкентда 27 йшли йигит электросамокатда ариққа тушиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 5 июль куни...12.07.2022, 10:23
Жорий йилнинг 11 июль куни соат 15:03 лар атрофида Самарқанд шаҳар қўриқлаш бўлими 3 отряди ходимлари томонидан қўриқланаётган Зарафшон дарёси устидаги тоифаланган кўприкда номаълум сабабларга...