АсосийЖАМИЯТ

Тошкентдан Волгоградга поезд қатнови бошланди

"Тошкент-Волгоград-Тошкент" йўналишида 324/323-сонли Халқаро йўловчи поезди қатнови бошлан...

'Тошкентдан Волгоградга поезд қатнови бошланди'ning rasmi

"Тошкент-Волгоград-Тошкент" йўналишида 324/323-сонли Халқаро йўловчи поезди қатнови бошланди.

Бу ҳақда "Тошкент МТУ" раҳбарияти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 25 июнь соат 23:58 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ушбу йўналишидаги халқаро йўловчи поезди ҳаракати бошланди. 

Маълумотга кўра, 2 йил-у 3 ойдан сўнг илк бора қатновини амалга ошираётган мазкур поезд 10 та йўловчи вагон ва 1 та ресторан вагондан иборат.

"Мазкур йўловчи поезди пандемия чекловлари бекор қилингандан кейин 5 -халқаро йўналишга қатновини амалга ошираётган поезд ҳисобланади. Ушбу поездда  йўл давомида йўловчиларга зерикмасликлари учун шахмат шашкалар, планшетлар берилиши режалаштирилган. Ресторан вагонда юқори даража хизмат кўрсатиш, йўловчиларнинг буюртмаларига қараб таомлар тайёрлаш учун барча шароитлар яратилган",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар