1

Путин янги ҳафтада Тожикистонга боради

ДУНЁ 26.06.2022, 20:20
Путин янги ҳафтада Тожикистонга боради

Россия президенти Владимир Путин келаси ҳафтада Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюради. Бу ҳақда мамлакат талеканалида хабар берилди, дея ёзмоқда Zamon.uz' нашри

Маълум қилинишича, Путин янги ҳафта бошида Душанбега учади ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан музокаралар олиб боради. 

Бундан ташқари, Россия етакчиси Кремлда Индонезия президенти Жоко Видодо билан ҳам музокара ўтказади. Шундан сўнг Каспий саммитида иштирок этиш учун Ашхободга боради. 

Эслатиб ўтамиз, 25 июнь куни Владимир Путин Буларусь президенти Александр Лукашенко билан музокара ўтказиб, яқин ойларда “Искандан–М” ракета тизимларини Минскка топширишни ваъда қилганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1