1

Бугун қатнайдиган йўловчи поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди

ЖАМИЯТ 27.06.2022, 07:39
Бугун қатнайдиган йўловчи поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида аномал иссиқ ҳаво кузатилмоқда ва бундай об- ҳаво шароитида поездлар ҳаракат хавсизлигини таъминлаш мақсадида айрим йўловчи поездлар ҳаракат жадвалида ўзгариш бўлмоқда. Бу ҳақда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AЖ хабар берди.

Таъкидланишича, бугун Самарқанд - Тошкент йўналишида ҳаракатини амалга оширадиган 763-сонли;

Қарши-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 759Ф –сонли “Afrosiyob” замонавий поездлари;

Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 009 Ф-сонли Шарқ;

Андижон-Термез йўналишида ҳаракатланадиган 659 Ф сонли ҳамда Андижон –Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 059 Ф- сонли йўловчи поездлари манзилига ҳаракат жадвалидан кечикиб бориши кузатилмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1