АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда қатор поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилмоқда

Бунга республикада кузатилаётган ҳаво ҳарорати сабаб бўлмоқда.“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AЖ х...

'Ўзбекистонда қатор поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилмоқда'ning rasmi

Бунга республикада кузатилаётган ҳаво ҳарорати сабаб бўлмоқда.

“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AЖ хабарига кўра, бундай об- ҳаво шароитида поездлар ҳаракат хавсизлигини таъминлаш мақсадида айрим йўловчи поездлар ҳаракат жадвалида ўзгариш кузатилмоқда.

Хусусан, бугун

Тошкент-Бухоро йўналишида ҳаракатланадиган 10- сонли Шарқ поезди,

Тошкент – Самарқанд йўналишида ҳаракатини амалга ошираётган 768Ф-сонли ,

Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 769 ҳамда 769 сонли“Afrosiyob” замонавий поездлари,

Хива-Андижон йўналишида ҳаракатланадиган 656 сонли, Хива –Бухоро йўналишида ҳаракатланадиган 50-сонли ҳамда Тошкент- Қўнғироқ йўналишида ҳаракатланадиган 54-сонли йўловчи поездлари манзилига ҳаракат жадвалидан кечикиб бориши кузатилмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди",-дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар