АсосийJamiyat

“Зарафшон” миллий боғига ўт кетди

'“Зарафшон” миллий боғига ўт кетди'ning rasmi

Бугун, 29 июнь куни соат 13:15 да Жомбой тумани "Зарафшон" Миллий табиат боғига қарашли ўрмонда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Ёнғин жойига соат 13:27 да етиб борилиб, соат 14:40 да қуршаб олинган ва ҳодиса соат 17:00 да бартараф этилган. 

Ёнғинни бартараф этишга Самарқанд вилояти ФВБнинг 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилгани айтилмоқда.  

"Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқарамаси ўз навбатида аҳолидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб қолади",-дейилади хабарда.

Маълумотга кўра, ҳозирда воқеа сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар