1

"Бир илтимосда, бирорта интернетга чиқмасин" — Сурхондарё ҳокими (видео)

ЖАМИЯТ 29.06.2022, 22:07
"Бир илтимосда, бирорта интернетга чиқмасин" — Сурхондарё ҳокими (видео)

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов меҳмонлардан ўзи акс этган видеотасвир тарқатилмаслигини сўради. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур видео куни-кеча никоҳ тўйи бўлиб ўтган “Токио–2020” Паралимпия ўйинлари олтин медали соҳибаси Гулжаной Наимова хонадонида тасвирга олинган. 

Вилоят ҳокими машҳур пара-таэквондочи Гулжаной Наимовани табриклаш учун туман ҳокими билан бирга унинг уйига борганида ҳақиқатан ҳам уч-тўрт нафар ёшларнинг жараённи телефонда тасвирга олишни бошлаганини кўриб, уларга биронта интернетга чиқмасин, дея мурожаат қилган. 

"Шундоқ ҳам оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқда ўзини кўп реклама қилишдан истиҳола қиладиган ҳоким вилоятда бажараётган айрим хайрли ишларини кенг жамоатчиликка кўрсатишдан тийилиб туради. Лозим бўлган ҳолларда ижтимоий тармоқ орқали ўзи ҳам чиқишлар қилиб, воқеа-ҳодисаларни халқимизга етказаётганини барча яхши билади.  

Мезбонларга бу гап ана шу маънода айтилган бўлиб, уни ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бошқа йўсинда талқин қилиши миллий қадриятларимиз ва инсонийлик фазилатларимизга тўғри келмайди",-дейилади ҳокимлик билдирган муносабатда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1