АсосийJinoyat

Тошкентда "пайдо бўлган "мафия"лар"га суд ҳукми ўқилди

'Тошкентда "пайдо бўлган "мафия"лар"га суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

Ўтган йилнинг ноябрь ойида ижтимоий тармоқларда "Шаҳар бедарвозами? Ким бўлди булар бемалол ўзгаларни жонига таҳдид қилишмоқда" деб номланган видео тарқалган эди

Унга кўра, 2021 йилнинг 31 октябрь куни тахминан соат 22.00 ларда Боғишамол кўчасида бир нечта фуқаролар ўртасида жанжал юз беради. Хусусан, 30 ёшли Ж.И. ва унинг танишлари 30 ёшли М.Х., 39 ёшли Ж.А., 24 ёшли У.Р., 37 ёшли Х.А., 27 ёшли Х.С., 30 ёшли У.Д. ўзаро жанжаллашган. Натижада гумонланувчилардан бири 30 ёшли Ж.И. қочмоқчи бўлган  "Chevrolet Equinox" русумли (давлат рақами 01 У 245 МБ) автомобилга зарар етказган.  

Айни пайтда мазкур воқеалар иштирокчиларига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича:

1) 1982 йилда туғилган Жахонгирга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми билан;
2) 1991 йилда туғилган Миртолипга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми билан;
3) 1993 йилда туғилган Султонмуродга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми, 131-моддаси 3-қисми ва 229-моддасида,
4) 1992 йилда туғилган Ботирхужага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 3-қисми ва 229-моддасида билан,
5) 1996 йилда туғилган Сиёвушга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми билан ҳукм ўқилди.

Қайд этилишича, Жиноят-процессуал кодексининг талабларига мувофиқ, апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи-фуқаровий даъвогар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхалари топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкинлиги маълум қилинади.

Белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган шикоят ёки протест оқибатсиз қолдирилади.

Бошқа янгиликлар