Пойтахт ИИБ "Шаҳарда "мафия"лар пайдо бўлибди" номли хабарга изоҳ берди

ЖАМИЯТ 08.11.2021, 08:35
Пойтахт ИИБ "Шаҳарда "мафия"лар пайдо бўлибди" номли хабарга изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда "Шаҳар бедарвозами? Ким бўлди булар бемалол ўзгаларни жонига таҳдид қилишмоқда" деб номланган видео тарқалмоқда. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ қуйидагиларни маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 31 октябрь куни тахминан соат 22.00 ларда Боғишамол кўчасида бир нечта фуқаролар ўртасида жанжал юз берган. 

Хусусан, 30 ёшли Ж.И. ва унинг танишлари 30 ёшли М.Х., 39 ёшли Ж.А., 24 ёшли У.Р., 37 ёшли Х.А., 27 ёшли Х.С., 30 ёшли У.Д. ўзаро жанжаллашган. 

Натижада гумонланувчилардан бири 30 ёшли Ж.И. қочмоқчи бўлган  "Chevrolet Equinox" русумли (давлат рақами 01 У 245 МБ) автомобилга зарар етказган. 

"Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» ва «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1