1

Мактаблардаги ўқитувчиларнинг неча фоизи олий маълумотга эга?

ЖАМИЯТ 30.06.2022, 15:47
Мактаблардаги ўқитувчиларнинг неча фоизи олий маълумотга эга?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021-2022-ўқув йили бошига республикамиздаги умумтаълим муассасаларида жами 510 046 нафар ўқитувчилар фаолият юритмоқда.

Жами ўқитувчиларнинг 53,1 % и қишлоқ мактабларида ва 46,9 % и шаҳар мактабларида фаолият юритиб келмоқда.

Умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган жами ўқитувчиларнинг:

— ўрта махсус маълумотлилар – 9,9 %

— олий маълумотлилар – 90,1 % 

Қайд этиш керакки, республикамизда умумтаълим муассасаларида битта ўқитувчига ўртача 12 нафар ўқувчи тўғри келмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1