2021 йилда 6 млн. аҳоли республика миқёсида сайёҳат қилган, хориждан эса қарийб 2 миллион сайёҳ ташриф буюрган

ЖАМИЯТ 30.06.2022, 20:23
2021 йилда 6 млн. аҳоли республика миқёсида сайёҳат қилган, хориждан эса қарийб 2 миллион сайёҳ ташриф буюрган

АОКАда Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосарлари Ботиржон Шаҳриёров ва Нусратилла Зикриллаев ҳамда Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Турсунали Қўзиев иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида тизимдаги ишлар таҳлили ҳақида маълумот берилди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" журналисти.

Қайд этилишича, 2021 йил давомида Ўзбекистонга 1 881 345 нафар хорижий сайёҳ ташриф буюриб, туристик хизматлар экспорти 422,1 млн АҚШ долларини ташкил этди.  Ички туризм доирасида эса қарийб 6 млн аҳоли республика миқёсида сайёҳат қилишган.

Маълумотларга кўра, 2021 йилда ҳудудларда 133 та янги меҳмонхона ва 210 та ҳостел фаолияти йўлга қўйилиб, жами жойлаштириш воситалари сони 1 442 та улардаги ўринлар сони эса 71 247 тага етказилди. Шунингдек, 1 096 та оилавий меҳмон уйлари ташкил қилиниб, уларнинг умумий сони 2 458 та ўринлар сони 21 018 тага етди.

Шунингдек, Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича 52 нафар тадбиркорга 451,6 млн. сўм миқдоридаги субсидия маблағлари ажратилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1