Расман! 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

ЖАМИЯТ 01.07.2022, 19:44
Расман! 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

Президенти Шавкат Мирзиёев “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.  

Унга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.  

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.  

Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. 

Бунда:  

● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;

● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;

● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1