1

Қурбон ҳайити қайси кунга тўғри келиши маълум қилинди

ЖАМИЯТ 30.06.2022, 18:10
Қурбон ҳайити қайси кунга тўғри келиши маълум қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази маълумотига кўра , ҳижрий 1443 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоби бўйича 2022 йил 30 июнь кунига тўғри келади. 

Шу муносабат билан Саудия Арабистонида арафа куни 2022 йил 8 июлга тўғри келади, ҳаж ибодатини адо этаётган зиёратчилар Арафот тоғида жам бўлишади.

9 июль Қурбон ҳайити сифатида расман тасдиқлангандан сўнг, ўзбекистонликлар иш ҳафтаси турига қарамай кетма-кет 4 кун дам олишади.  

 Жумладан:

9 июль – шанба, Қурбон ҳайити байрами;

10 июль – якшанба, дам олиш куни;

11 июль – душанба, Президент Фармонига мувофиқ барча ходимлар учун дам олиш куни;

12 июль – сешанба:  

а) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 16 июль — шанбадан кўчирилган дам олиш куни;

б) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1