Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга саралаш имтиҳонлари 3 июлдан бошланади

ЖАМИЯТ 02.07.2022, 09:09
Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга саралаш имтиҳонлари 3 июлдан бошланади

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга саралаш имтиҳонлари 3-,4-,5-,6-,7- ва 8 июль кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилишича, тест жараёнлари 3 июль куни 08:00 да бошланади.

Имтиҳонлар 3 сменада - 08:00 13:00 ва 18:00 да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз,  имтиҳонга белгиланган вақтдан 1 ярим соат олдин келиш талаб этилади.

 Имтиҳон жойи ва бошқа зарурий маълумотларни “Шахсий кабинет” орқали олишни унутманг.

Талабгорлар туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва рухсатнома билан келишлари керак.

Имтиҳон куни карантин қоидаларига амал қилиш талаб этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1