Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига киришда бир қатор имтиёзлар мавжуд бўлиб, абитуриентда қандайдир имтиёз мавжуд бўлса, бу имтиёз my.dtm.uz сайтида вазирлик ва идоралардан олинган маълумотлар асосида автоматик тўлдирилади (чет тили сертификатидан ташқари). Бу ҳақда ДТМ маълум қилмоқда.
Бунда имтиёзга эга абитуриентлар ўзига тегишли имтиёз маълумотларини my.dtm.uz сайтининг “Менинг имтиёзларим” бўлимида кўриши ва текшириши мумкин.
Агар “Менинг имтиёзларим” бўлимида абитуриентнинг имтиёзи чиқмаса, абитуриент имтиёзни тақдим этган вазирлик ёки идорага мурожаат қилиши лозим.
"Шу сабабли имтиёзга эга абитуриентлардан ўз имтиёзларини текширишларини ва имтиёз мавжуд бўлмаса, уни тақдим этган вазирлик ёки идорага мурожаат қилишларини сўраймиз" дейилади хабарда.