Жорий йилнинг 3 июль Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-5 июль кунлари республиканинг барча ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши натижасида кундузги ҳаво ҳарорати 30-35 гача пасаяди. "Ўзгидромет" бу бўйича шошилинч ахборот эълон қилди.
Маълум қилинишича, 3-5 июлда фронт кириб келиши ҳисобига республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши кутилмоқда:
- 3 июль Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида;
- 3-4 июль Бухоро, Навоий вилоятларида;
- 4-5 июль Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси ҳудудларида айрим жойларда шамол кучайиши 25-28 м/с га етиши мумкин.