Сал аввал Президент фармони билан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 3 июл соат 00:01 дан 2 август куни соат 00:00 гача фавқулодда ҳолат жорий этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Айни дамда Олий Мажлис сенатининг маълум қилишича, мамлакатда фавқулодда ҳолат кучга кирди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига ва "Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 8-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ қарор қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги "Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида"ги Фармони тасдиқланиши белгиланди.