1

Абдулла Қурбонов ЙТҲга учради

ЖАМИЯТ 03.07.2022, 10:29
Абдулла Қурбонов ЙТҲга учради

Ижтимоий тармоқларда хонанда Абдулла Қурбонов йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ушбу хабарни хонанданинг ўғли Музаффар Қурбонов ҳам тасдиқлади. У ўзининг Instagram саҳифасида видеомурожаат қолдирди.

“Отангиз яхшими деб ҳамма сўраяпти. Отам Аллоҳга шукур яхшилар. Тўй хизматига кетаётган вақтлари фалокат бўлиб машинани уриб олибдилар. Соғлиқлари яхши",-дейди у.

Музаффар Қурбоновнинг маълум қилишича, хонанда ўша куни маст ҳолатда бўлмаган.

"Маст ҳолатда бўлган экан деган гаплар ёлғон. Бундай ёлғонларни тарқатишдан озгина қўрқинглар. Гап тарқатганлар яхши иш қилмабсизлар. Раҳмат ҳаммангизга”, дейди хонанданинг ўғли.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1