1

“UzAuto Motors” жорий йилда автомобиль ишлаб чиқаришнинг янги рекордини ўрнатди

ЖАМИЯТ 03.07.2022, 19:03
“UzAuto Motors” жорий йилда автомобиль ишлаб чиқаришнинг янги рекордини ўрнатди

“UzAuto Motors” Президент топшириғини бажариб, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 160 000 дона автомобиль ишлаб чиқарди

Шундай қилиб, корхона меҳнат жамоаси ишлаб чиқаришнинг янги рекордини ўрнатди.

Шу муносабат билан компаниянинг йиғиш цехида 160 000-автомобилнинг чиқишига тантанали тадбир ташкил этилган. 

“UzAuto Motors” АЖ бош директори Бо Андерсон мамлакат президенти томонидан жамоа олдига қўйилган мақсадга эришишда қўшган ҳиссаси учун барча ходимларга ўз миннатдорчилигини билдирган. Шунингдек, Chevrolet Lacetti ва Cobalt автомобиль моделларини кутиш муддатини қисқартирилгани ҳамда компаниянинг яқин орада мақсади Chevrolet Tracker va Onix автомобиллари ишлаб чиқарилишини муваффақиятли йўлга қўйиш эканлигини маълум қилган.

Ўз ишини яхши кўрсаткичлар билан қайд этган ходимлар фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланган.

 "160 000 – бу кимлардир учун шунчаки рақам бўлиши мумкин. Аммо фақат бизнинг ходимларимиз ушбу рақамлар ортида қандай инвестиция, қандай машаққат ва қандай меҳнат борлигини билашади" – дейди Компания касаба уюшмаси раиси Ўктам Мирзаев.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1