АсосийJamiyat

"Нукус” аэропорти фаолияти юзасидан расмий маълумот берилди

'"Нукус” аэропорти фаолияти юзасидан расмий маълумот берилди'ning rasmi

Uzbekistan Airports "Нукус” аэропорти фаолияти юзасидан расмий маълумот берди. 

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилиши ва Президент Қарори ижросини таминлаш мақсадида “Нукус” аэропорти фаолияти комендантлик соатларида вақтинчалик соат 21:00 дан 07:00 гача чекланади. 

Шу муносабат билан "Uzbekistan Airways" АЖнинг 2022 йил 3 июль куни Тошкент –   Нукус – Тошкент йўналиши бўйича HY017/HY018 рейслари бекор қилинди.

4 июль куни бекор қилинган рейсларнинг барча йўловчилари Тошкент –   Нукус – Тошкент йўналиши бўйича HY011/HY012 рейслари орқали етказилади. Авиакомпания йўловчиларни рейслар кечиктирилиши ҳақида хабардор қилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар