1

Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси яна 10 кунга узайтирилди

ЖАМИЯТ 04.07.2022, 10:30
Теглар: Конституциявий қонун
Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси яна 10 кунга узайтирилди

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди.  

Қуйи палата матбуот хизматининег маълум қилишича, депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масалани кўриб чиқиляпти.

Маълумки, қонуни лойиҳаси 2022 йилнинг 25 июнидан 5 июлига қадар умумхалқ муҳокамасига қўйилган эди. Қайд этилишича, Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан умумхалқ муҳокамаси мамлакатимизнинг барча ҳудудларида қизғин ташкил этилмоқда. Бугунги кунга қадар Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан аҳоли ва фуқаролик жамияти институтларидан жами 57 мингдан зиёд таклифлар келиб тушган. Таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки, умумхалқ муҳокамасининг дастлабки кунларида Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан келиб тушган таклифлар кунига 700 га яқинни ташкил этган бўлса, ҳозирги вақтга келиб, уларнинг сони кунига 10 мингга етмоқда.  

Ушбу рақамлар умумхалқ муҳокамаси аҳолининг мазкур сиёсий жараёнларга нисбатан дахлдорлик ҳисси ошиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришга қизиқиши тобора ортиб бораётганини кўрсатмоқда. 

Шундан келиб чиқиб, умумхалқ муҳокамасини яна 10 кунга, яъни 15 июлга қадар узайтириш таклиф этилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Президентнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги таклифи ҳам кўриб чиқиш учун қабул қилинди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1