Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров маълум қилди.
Маълум қилинишича, 1-2 июль кунлари тартибсизликларда қатнашгани учун воқеа жойларда ушланган 516 нафар фуқаро ИИБга топширилди, улар билан суриштирув ишлари олиб бориляпти, суриштирув натижасига кўра айримлари маъмурий чора қўлланилгандан сўнг қўйиб юбориляпти.
Шунингдек, Фармон билан фавқулодда ҳолат эьлон қилингандан сўнг, 3 июлдан 4 июлга ўтар кечаси комендантлик тартибини бузгани учун 110 нафар фуқаро кўчаларда бемақсад юргани учун ушланиб, ички ишлар идораларига топширилган. 12 та автотранспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.
Хусусан, Нукус шаҳрида патруллик хизмати давомида комендантлик соатига риоя қилмаган 58 нафар шахс ушланган. Шундан, 28 нафар шахсга нисбатан МЖтКнинг 204-моддаси (фавқулодда холат тартибининг талабларини бузиш) бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Қолганлар билан пррофилактика суҳбатлар ўтказилиб, соат 7:00 дан кейин қўйиб юборилган.