1

Термитлар Ичан Қальадаги тарихий обидага жиддий зарар етказди

МАДАНИЯТ 04.07.2022, 14:24
Термитлар Ичан Қальадаги тарихий обидага жиддий зарар етказди

Ичан Қальадаги айрим бино ва уйларга термитлар жиддий зарар етказган. Бу ҳақда “Менинг Юртим” телеканалидаги “Марказий Студия” кўрсатуви  хабар берди, дея ёзмоқда "Замон" нашри. 

“Ичан Қалъа” давлат музей қўриқхонаси илмий ходими Музаффар Машариповнинг сўзларига кўра, ҳозирда шаҳардаги Жума масжиди тарихий обидаси термитлар “ҳужумига учраган”.  

“Масжиднинг айримларига термитлар 1 метргача зарар келтирган. Ҳозирда уларни тутиш учун қопқонлар қўйилган”, – деган илмий ходим.

Тарихий обидалар атрофида жойлашган аҳоли хонадонлари ҳам ушбу офатдан азият чекмоқда. Маҳаллий аҳоли вакиллари сўзларига кўра, шаҳарда термитлар 2003 йилда аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам “Ичан-Қалъа”даги 33та тарихий обидага термитлар жиддий зарар етказаётгани хабар қилинган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1