АсосийСИËСАТ

Президент маслаҳатчиси билан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси бўйича муҳокама ўтказди

Бугун,  4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг иқтисо...

'Президент маслаҳатчиси билан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси бўйича муҳокама ўтказди'ning rasmi

Бугун,  4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.

Учрашувда 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида мамлакатимиздаги иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш ва натижадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот котиби.

Таъкидланишича, Сума Чакрабарти бундан буён ҳам янги ўсиш нуқталарини топиш ва рўёбга чиқаришда Ўзбекистон ҳукуматига кўмаклашишга бор саъй-ҳаракатини йўналтиришга тайёрлигини билдирган.

"Мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга Ўзбекистонда бошланган ҳамда демократик принциплар ва ҳуқуқий нормаларга тўла мос ҳолда, конституциявий қурилишнинг илғор миллий ва халқаро тажрибаси асосида амалга оширилаётган Конституция ислоҳоти хизмат қилиши таъкидланди",-дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Сума Чакрабарти Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси этиб тайинланишидан аввал саккиз йил давомида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти лавозимида фаолият юритган.

Дилбар Абдунабиева.

    Бошқа янгиликлар