Sevimli

Метрода йўловчи қайтим йўқлиги учун кассадан қайтариб юборилди

ЖАМИЯТ 04.07.2022, 22:24
Метрода йўловчи қайтим йўқлиги учун кассадан қайтариб юборилди

Ижтимоий тармоқда йўловчилардан бири шошилиб “Туркистон” метро бекатига тушгани ва кассага эллик минг сўм пул бериб, чипта олмоқчи бўлганида оператор қайтим йўқлиги сабаб уни ортга қайтаргани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур ҳолатга Тошкент метрополитени муносабат билдириб, узр сўраб чиқди.

Маълум қилинишича, ҳодиса Тошкент метрополитенининг "Туркистон" бекатидаги кассалардан бирида юз берган.

Муносбатда айтилишича, Тошкент метрополитенидаги касса операторлари навбатчилик асосида фаолият юритишади. Ҳолат юз берган вақтда оператор кундузги навбатчиликни қабул қилаётган бўлиб, навбатчилик алмашилганидан сўнг доимий равишда кассадаги мавжуд пуллар метрополитен йўриқномасига асосан олиб кетилади. Кунлик пул айланмасидан келиб чиқилиб қайтим учун кассада юз минг сўм нақт пул фонди қолдирилади.

"Хусусан, навбатчилик алмашганидан сўнг илк йўловчиларнинг бири юз минг сўм,  яна бири эса эллик минг сўм купюра бериб биттадан чипта ҳарид қилгани сабаб,  кассада қайтим учун етарли маблағ қолмаган. Шунингдек,  жами 3,5 дақиқа вақт ичида катта оператор бекатнинг иккинчи вестибюлидан қайтим учун пул олиб келган. Келтирилган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраймиз",-дейилади хабарда.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар