1

Андижонда ҳоким ёрдамчиси ўзини осиб қўйди

ЖАМИЯТ 05.07.2022, 00:01
Андижонда ҳоким ёрдамчиси ўзини осиб қўйди

Ижтимоий тармоқда Андижон вилояти Марҳамат туманида ҳоким ёрдамчиси Ф.А. ўз жонига қасд қилгани ҳақида маълумот тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси баёнот берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 16 апрель куни Марҳамат тумани, Шўрқақир МФЙ, Давлатобод кўчасида яшаган, жорий йилнинг январь ойидан буён ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган Ф.А. яшаш хонадонида содир бўлган. У ўзини-ўзи осиб, жонига қасд қилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, фуқаро Ф.А.нинг баданида бўйнидаги осилишдан қолган странгуляцион эгат кўринишидаги излардан ташқари бирон-бир тан жарохатлар аниқланмагани айтилади. Фуқаронинг жонига қасд қилганлиги ҳолатида ўзга шахслар жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Шунга қарамай марҳумнинг отаси  М.М. ўғлининг ўлими юзасидан ахборотларнинг ёлғонлиги хусусида мурожаат тарқатгани айтилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1