5 ойда хорижда ишлайдиганлар Ўзбекистонга 4,19 млрд АҚШ доллари жўнатишди

ИҚТИСОДИЁТ 05.07.2022, 17:39
5 ойда хорижда ишлайдиганлар Ўзбекистонга  4,19 млрд АҚШ доллари жўнатишди

Аввал хабар берилганидек, АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари иштирокида "Ўзбекистонда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси борасида олиб борилаётган ислоҳотлар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.  

Унда маълум қилинишича, жорий йилнинг 5 ойида жисмоний шахсларнинг хориждан пул ўтказмалари 4,19 млрд. АҚШ долларини ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 61 фоизга кўп ҳисобланади.

2022 йил январь-июнь ойлари Россиядан 241,3 минг нафар меҳнат мигрантлари ватанга қайтиб келган бўлиб, мазкур кўрсаткич пандемиядан олдинги даврга нисбатан катта фарқ қилмайди. Хусусан, 2018 йилнинг дастлабки 6 ойида 219,1 минг, 2019 йилда 274,4 минг нафар меҳнат мигранти Россиядан Ўзбекистонга қайтиб келган.

Матбуот анжуманида хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. 

Таъкидланишича, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишсиз шунингдек, хорижда ишлаб қайтиб келган фуқароларни бўш ҳамда янги иш ўринларида бандлигини таъминлашдан ташқари, уларга 10 дан ортиқ турдаги молиявий ёрдам ва хизматлардан фойдалниш йўлга қўйилган.

Бунда, фуқароларни тадбиркорлик фаолиятини бошлашга рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, уларнинг қуйидаги харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш амалиёти йўлга қўйилган:

  •  тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш;
  • кооператив аъзоларини устав фондига улуш киритиш;
  •  зарурий асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари харид қилиш;
  •  тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланилаётган бино ва иншоотнинг ижара тўлови;
  •  кредит гарови учун қўйилган таъминот сифатида тақдим этиладиган суғурта полиси тўлови;
  • юқори фоизли кредитларнинг фоиз ставкаларини бир қисмини қоплаш;
  •   тадбиркорлик асослари ва молиявий саводхонликка ўқитиш.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1