АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари иштирокида "Ўзбекистонда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси борасида олиб борилаётган ислоҳотлар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитасининг ҳисоботи бўйича 2022 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони 35,3 млн кишини, шундан эркаклар 17,8 млн (50,3 фоиз) кишини, хотин-қизлар 17,5 млн (49,7 фоиз) кишини ташкил қилмоқда.
Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг ижтимоий сўров натижаларига кўра, меҳнат ресурслари сони ўртача 19,5 млн, иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар 13,7 млн, расмий секторда банд аҳоли 6,2 млн ҳамда норасмий секторда банд бўлганлар 5,7 млн. кишига тўғри келади.
Ишга муҳтож бўлганлар 1,4 млн кишини, ишсизлик даражаси ўртача 9,2 фоизни (ўтган ҳисобот даврига (10,2%) нисбатан 1,0% га пасайган) ташкил этган.