1

Хоразмда марҳум судга чақирилдими? Судялар олий кенгаши ахборот хизмати воқеа юзасидан раддия берди

ЖАМИЯТ 05.07.2022, 18:13
Хоразмда марҳум судга чақирилдими? Судялар олий кенгаши ахборот хизмати воқеа юзасидан раддия берди

Ижтимоий тармоқларда “Хоразмда судья марҳумни судга чақиртирди" мазмунида хабарлар тарқалган эди. Судялар олий олий кенгаши ахборот хизмати ҳолат юзасидан раддия эълон қилди.  

Маълум бўлишича, хоразмлик Комил Матчанов 2018 йилда маъмурий судга ариза билан мурожаат қилган. Ўша йили суднинг тегишли қарори чиққан. 2022 йилнинг май ойига келиб Б.Эгамбердиев (2018 йилдаги судда иккинчи тараф сифатида иштирок этган) давлат органига мажбурият юклашни сўраб судга мурожаат қилади. Аризага 2018 йилда ўзи тараф сифатида иштирок этган суд қарори ва бошқа ҳужжатлар илова қилинади.

Судья ариза ва унга илова қилган ҳужжатлар билан танишиб, ишни суд мажлисида кўришга тайинлайди ҳамда вақти ва санаси ҳақида тарафларга маълум қилади. Бироқ бу пайтга келиб К.Матчанов вафот этган эди.  

️2022 йил 18 май куни  суд ажрими билан марҳум К.Матчановнинг ўғли Н. Матчанов  ҳуқуқий ворис деб топилиб, низо предметига нисбатан манфаатдор шахс сифатида ишга жалб қилинган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1