2022 йил 6 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241377 (+94) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг:
-6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
-5 нафари Андижон вилоятида,
-5 нафари Бухоро вилоятида,
-9 нафари Жиззах вилоятида,
-4 нафари Қашқадарё вилоятида,
-6 нафари Навоий вилоятида,
-5 нафари Наманган вилоятида,
-8 нафари Самарқанд вилоятида,
-1 нафари Сирдарё вилоятида,
-6 нафари Сурхондарё вилоятида,
-9 нафари Фарғона вилоятида,
-4 нафари Хоразм вилоятида,
-5 нафари Тошкент вилоятида,
-21 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 238442 (+79) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.






