АсосийSiyosat

Абдулазиз Комилов БМТ Бош котиби билан учрашди

'Абдулазиз Комилов БМТ Бош котиби билан учрашди'ning rasmi

Амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Махсус вакили Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2022-йилнинг 6-июл куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Мулоқотда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари, минтақавий хавфсизлик ҳамфа барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилинди.

Бош котиб Ўзбекистоннинг 2022 йил 26 июль куни Тошкент шаҳрида “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Мазкур форумда БМТдан юқори даражадаги вакиллар иштирок этади.

А.Гутерриш Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва устувор йўналишлари ҳақидаги маълумотларни катта қизиқиш билан тинглади.

Томонлар ўзаро ҳамкорлик кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

    Бошқа янгиликлар