Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев бугун куни кимё саноатида эришилган асосий кўрсаткичлар ва режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Президент унда “Ўзкимёсаноат” АЖга қарашли корхоналар хусусийлаштириш бўйича топшириқ берди. Давлат раҳбари матбуот хизматига кўра, 5 та кимё кластерида камида 1 миллиард долларлик лойиҳалар портфелини шакллантириш вазифаси қўйилди.
Маълумотларга кўра, илгари сурункали зарар билан ишлаган бу тармоқ 2021 йилни 1,6 триллион сўм соф фойда билан якунлаган. Жорий йилнинг олти ойида жамият корхоналари томонидан қарийб 7 триллион сўмлик маҳсулот тайёрланиб, ишлаб чиқариш 11 фоиз ўсган. 218 миллион долларлик товарлар экспорт қилинган.
Тадбирда тармоқ корхоналари самарадорлигини ошириш ва уларни трансформация қилиш бўйича тизимли ишлаш кераклигини таъкидланган ва энергияни тежаш ва маҳаллийлаштириш орқали таннархни 6 фоизгача камайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Тақдимот давомида галдаги истиқболли лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилган. Президент янги лойиҳаларни фақат хусусий инвестициялар иштирокида амалга ошириш зарурлигини таъкидлаган ва юқорида айтилган топшириқни берган.
Дилбар Абдунабиева.






