Давлат солиқ қўмитаси Марказий аппаратида ДСҚ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раисини сайлаш ҳамда келгусида ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирларни режалаштириш муҳокама қилинди.


Қайд этилишича, кенгаш аъзолариниг 18 нафари (90%), шу жумладан, айримлари масофадан туриб ZOOM орқали иштирок этган.

Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг кўпчилиги (75%) M.Perper номзоди учун овоз бергани айтилади. Энди у жамоатчилик кенгаши фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади.

Маълумот ўрнида, Михаил Маркович Перпер “Норма” ҳамда “Солиқ ва божхона хабарлари” газеталари бош муҳаррири, шунингдек, солиқ маъмуриятчилиги соҳасида катта тажрибага эга мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, йиғилишида Давлат солиқ қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари, ДСҚ марказий аппарати тузилма раҳбарлари иштирок этган, шунингдек, кейинги йиғилишларни Фискал институтда ДСҚ раҳбарияти ва мутахассислари иштирокида мунтазам равишда ўтказиб боришга келишиб олинган.

Дилбар Абдунабиева.






